Содиқлик дастури| Tezkor Matbaa - Полиграфия, Канцтовары, Орхтехника, Видеонаблюдение, IT Услуги и сервис.
  • Содиқлик дастури

    1. Умумий маълумот.

    1.1. Бонус карта - бу харидлардан бонус маблағ йиғиб борувчи электрон карточка бўлиб, йиғилган маблағ товар ёки хизмат харидларини тўлашга сарфланиши мумкин.

    1.2. Бонуслар бизнинг “TEMA – Kompyuter bozori” ва “OGO – Kanstovar va ofis jihozlari” савдо дўконимиздан харидлар амалга оширилганда, шунингдек, Компьютер сервис марказимизда хизматлардан фойдаланганда ҳисобланади.

    1.3. Барча бонуслар пул кўринишида ҳисобга олинади ва картада сақланади.

    2. Иштирок этиш тартиби.

    2.1. Содиқлик дастурида фақат жисмоний шахслар иштирок эта олади. Бунда мижознинг исм ва фамилияси, телефон рақами ҳамда туғилган санаси рўйхатга олинади.

    2.2. Мижозлар дастурда қатнашиш орқали тақдим этган маълумотларидан белгиланган қонунчилик талаблари асосида реклама ва маркетинг мақсадларида фойдаланишга розилик билдирган ҳисобланади.

    2.3. Бонус картага эга бўлиш учун Урганч шахри, А.Темур кўчаси, 145 уйда жойлашган савдо дўконимиздан бир вақтнинг ўзида қуйидагилардан бирини амалга ошириш лозим:

    2.4. Канцтовар ва офис жиҳозларидан 300 минг сўмдан ортиқ харидлар қилиш;

    2.5. Оргтехника товарларидан 1 млн. сўмдан ортиқ харидлар қилиш;

    2.6. Компьютер сервис марказимизда камида 50 минг сўмлик хизматлардан фойдаланиш.

    2.7. Бундан ташқари бонус картани махсус реклама акцияларимиз орқали бепул қўлга киритиш мумкин.

    3. Бонусларни ҳисоблаш ва фойдаланиш тартиби.

    3.1. Ҳар бир харид амалга оширилганда ёки хизмат кўрсатилганда жами харид суммасининг 4 фоиздан 10 фоизигача қисми бонус сифатида ҳисобланади ва ҳисоб чекида ушбу хариддан қанча бонус маблағи шакллангани, жами бонус маблағлар ва уларнинг амал қилиш муддатлари кўрсатилади.

    3.2. Картага йиғилган бонус маблағларидан исталган вақтда (шу куннинг ўзида ҳам), ҳар қандай товар ва хизматимиз учун фойдаланиш мумкин. Бонус картадан фойдаланиб харид амалга оширилганда бонус маблағи ҳисобланмайди. Бонус маблағлардан фойдаланишда бонус карта тақдим этилиши шарт.

    3.3. Бонус маблағларнинг амал қилиш муддати 12 ой. Бунда фақатгина картага йиғилганига бир йилдан ошган ва фойдаланилмаган маблағлар куйиб кетиши, муддати ўтмаган маблағлар ўз кучида қолиши кўзда тутилган.

    3.4. Бонуслар фақат харид жараёнида йиғилиб, картани қўшимча маблағ эвазига тўлдириш, бошқа бонус картага маблағни ўтказиш, шунингдек, бошқа карта маблағлари билан бирлаштириш мумкин эмас.

    4. Бошқа шартлар.

    4.1. “Urganch tezkor matbaa” ХК Содиқлик дастурини бир томонлама тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳуқуқига эга, бунда барча бонус карта эгалари камида 1 (бир) ой олдин хабардор қилинади.

    4.2. Бонус карта рўйхатга олинаётганда, оператор сўровига кўра мижоз картадан фақат ўзи ёки ўзининг яқин кишилари фойдаланиши мумкинлигини кўрсатиши керак.

    4.3. Карта йўқотилган тақдирда, карта эгаси бизнинг (62) 229-35-55 телефон рақамимизга қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтган маълумотлари асосида картани блоклаб қўйиши мумкин. Мижоз ўз паспорти ва рўйхатга олишда кўрсатган телефон рақами билан ташриф буюрган ҳолда янги картани олиши мумкин, бунда йўқотилган картадаги бонус маблағлар янгисига ўтказиб берилади. Ўз вақтида хабардор қилмаган мижозларнинг эътирозлари қабул қилинмайди.

    4.4. Бонус карта эгаси ўзи тўғрисида ёлғон (нотўғри, ишончсиз) маълумотлар бериш, шунингдек, эскирган маълумотларнинг ўз вақтида ўзгартирилиши учун жавобгардир. Корхона бонус картани нотўғри алоқа маълумотлари билан блоклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

    4.5. Байрамлар ёки мижозларнинг туғилган кунларида бонус карта эгаларига қўшимча бонуслар берилиши мумкин.

    4.6. Дастурда “Urganch tezkor matbaa” ХК ходимлари иштирок этиши мумкин эмас.